Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Isuzu автобуси йўл четида турган Damas билан тўқнашиб, уни ағдариб юборди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Isuzu автобуси йўл четида турган Damas билан тўқнашиб, уни ағдариб юборган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда, 4Р-18А автомобил йўлининг Мирзаобод тумани ҳудудида Isuzu автобуси ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Гагарин-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu автобуси ҳайдовчи Д.К. нинг эҳтиётсизлиги туфайли йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas машинасининг орқа томонига урилган. Damas пастликка ағдарилиб кетган.
Тўқнашув оқибатида, автобус ҳайдовчиси Д.К. ва 5 нафар йўловчилари ҳамда Damas ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч. турли даража тан жароҳатлари олган ва уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026