Жаҳон | 23:27 / 10.01.2022
13362
1 дақиқада ўқилади

Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳибсга олинди

У махсус хизматлардан ахборот сизиб чиқиб кетишида гумонланмоқда.

Фото: Ida Guldb k Arentsen/Ritzau/TT

Дания ҳарбий разведкаси (FE) бошлиғи лавозимидан вақтинча четлаштирилган Ларс Финдсен бир ойдан ортиқ вақтдан буён ҳибсда сақланмоқда, деб хабар берди ғарб ОАВ.

Хабарларга кўра, у махсус хизматлардан ахборот сизиб чиқиб кетишида гумонланиб ҳибсга олинган. 

Дания мудофаа вазирлиги махсус хизматининг 54 ёшли раҳбарига қандай айблов қўйилгани ҳозирча маълум қилинмаяпти.

9 декабрда Дания полиция хавфсизлик хизмати (PET) FE ва PET ташкилотларининг тўрт нафар ходими ўта махфий маълумотларни беришда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар қилганди. 

DR ва TV2 телеканалларининг маълумот беришича, ҳозирда фақат Финдсен ҳибсда сақланмоқда. У барча айбловларни инкор қилмоқда.

Финдсен 2015 йилда ҳарбий разведка бошлиғи лавозимига тайинланган, 2020 йил августда махсус хизматлар устидан назорат идорасининг танқидий ҳисоботидан сўнг лавозимидан вақтинча четлатилганди.

Мавзуга оид