Жаҳон | 17:07 / 10.01.2022
10495
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ вакили пандемиянинг охири кўринаётганини айтди

Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси олимлари ҳар бир янги тўлқинда касалликнинг тобора енгил кечиши кузатилаётганини билдирганди.

Фото: Avishek Das/SOPA Images/Rex/Shutterstock

Дунёда COVID-19 билан боғлиқ мураккаб вазият яна камида уч ой давом этади, аммо пандемиянинг охири кўринмоқда. Бу ҳақда The Guardian ЖССТ вакилига таяниб хабар берди.

"Биз марафонни босиб ўтяпмиз ва унинг охиридамиз деб бўлмайди – унинг охири кўринмоқда, аммо ҳали узоқ. Унга етиб боргунимизча яна бир нечта тўлқин бўлади", - деди ЖССТнинг COVID бўйича махсус вакили Давид Набарро.

Унинг қўшимча қилишича, навбатдаги тўлқинлар қанчалик оғир бўлишини айтиш қийин.

Набарро шунингдек, касаллик йилда икки-уч марта жиддий авж олиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминларга изоҳ берди.

"Бу фикрга қўшиламан, менимча, вируснинг авж олиши давом этади ва COVID билан яшаш унга шай ҳолатда туриш кераклигини англатади", - деди ЖССТ вакили.

Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси олимлари коронавируснинг “омикрон” штамми COVID-19 пандемиясини якунлаши мумкинлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид