Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Нью-Йоркдаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўт ўчириш бўлимидаги манбага таяниб, Associated Press хабар берди.
Фото: AP
Унинг сўзларига кўра, ёнғин қурбонлари орасида тўққиз нафар бола ҳам бор. Ёнғин шаҳар шимолидаги Бронкс ҳудудидаги «Твин Парк» кўп қаватли биносида содир бўлган.
Аввалроқ воқеа жойига шаҳарнинг янги мэри Эрик Адамс етиб келган. Унинг сўзларига кўра, гап шаҳар тарихидаги энг йирик ёнғин қурбонлари ҳақида кетмоқда – 63 киши жароҳатланган, улардан 32 нафарининг ҳаёти хавф остида. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Ёнғин 19 қаватли турар жой биносининг қуйи қаватларидан бирида содир бўлган. Ёнғин бошлангани тахмин қилинаётган хонадон эшиги очиқ бўлган ва бу ёнғин ҳамда тутуннинг тез тарқалишига сабаб бўлган. Иккинчи ва учинчи қаватлар ёниб кетган, аммо тутун кейинги қаватларга кўтарилган. Нью-Йорк шаҳар ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Даниел Нигронинг сўзларига кўра, «қурбонлар бинонинг ҳар бир қаватида топилган», кўпчилик тутундан бўғилиб қолган ва юқори нафас йўллари куйган.
Тахминларга кўра, ёнғин соат 11:00 (Тошкент вақти билан 21:00) дан кейин бошланган ва 14:00 (Тошкент вақти билан 00:00)да ўчирилган, деб хабар берди ТАСС мухбири воқеа жойидан. Ёнғинга максимал, бешинчи тоифа берилган, ҳодисага 200 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.
Мавзуга оид
09:52 / 05.02.2026
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
09:11 / 05.02.2026
Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026