Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасидаги шериклик истиқболларини муҳокама қилди
2022 йил 10 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Қайд этилишича, ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026