Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми Дубайдан келган хориж фуқаросида аниқланган
Жорий йилнинг 7 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази (ИТМ) лабораториясида омикрон штамми аниқланган.
Фото: Getty Images
Ўзбекистон ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида коронавируснинг янги штамми омикрон аниқланган. Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мазкур ҳолат, шунингдек, омикрон тарқалишига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Воқеани шарҳлар экан, инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова шундай деди:
“Омикроннинг дунё бўйлаб тез тарқалишини инобатга олсак, унинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши вақт масаласи эди. Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида ZF-UZ-VAC2001 синовларида ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этарканман, мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича яхши натижаларни кўрсатаётганини айтишим мумкин. Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси омикрондан деярли 100 фоиз ҳимоя қилади. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам буни тасдиқладилар”.
Махсус комиссия йиғилишида аҳолини, шу жумладан ZF-UZ-VAC2001’нинг кучайтирилган дозалари билан эмлашни зудлик билан тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:40 / 31.03.2026
Дубай яқинида Кувайт нефт танкерига ҳужум қилинди
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
23:11 / 18.03.2026