Жамият | 20:00 / 10.01.2022
6585
2 дақиқада ўқилади

“Ўзчармсаноат-юксалиш йўлида”: соҳа тараққиёти ҳақидаги фильм

Барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови – хом ашёни чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қўшилган қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги бозорларни янада кенгроқ ўзлаштириш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади.

Хўш, Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналари мазкур натижага қандай эришмоқда деган савол туғилади. Жавоб эса оддий. Бу энг аввало соҳани ривожлантиришга қаратилган президентнинг бир қатор қарор ва фармонлари, шу билан бирга соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида йилдан йилга хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларининг ортиши, уларнинг модернизация қилиниши, ишлаб чиқаришга замонавий хориж технологияларининг жалб этилиши ва фаол инвестицион сиёсат олиб борилишини айтиш мумкин.

Айнан юқорида санаб ўтилган омиллар натижасида соҳанинг ривожланиш динамикасида 2018 йилдан бошлаб ҳар бир йўналишда, яъни хом ашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичларида ривожланиш тенденциясини яққол кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистонни тайёр чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича саноат марказига айлантириш стратегияси соҳада туб бурилиш ясаган ҳолда кейинги 5 йилда соҳанинг ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини бир неча баробарга ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва соҳада бир неча ўн минглаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Эътиборингизга тақдим этилаётган “Ўзчармсаноат-юксалиш йўлида” номли ҳужжатли фильмда соҳанинг барча ютуқларига ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати

Мавзуга оид