Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзчармсаноат» раиси Акбар Султонов ишдан олинди
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда уюшма раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.
Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.
Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ. Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.
Акбар Султонов 2024 йил ноябрида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси этиб тайинланганди.