Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Афғонистонга ёрдам бериш учун 4,4 млрд доллар зарурлигини маълум қилди
БМТнинг огоҳлантиришича, йил ўрталарига бориб Афғонистон умумий қашшоқ мамлакатга айланиши мумкин – аҳолининг 97 фоизи қашшоқлик гирдобида қолади.
Фото: Reuters
БМТ ва унинг ҳамкорлари 28 млн нафар – Афғонистон ҳудудидаги 22 млн ва беш мамлакатдан паноҳ топган яна 5,7 млн нафар афғонистонликка ёрдам кўрсатиш режасини эълон қилди. Унга кўра, 2022 йилда ушбу мақсад учун 4,44 млрд доллар талаб қилинади.
Қайд этилишича, Афғонистон иқтисодиёти «эркин қулаш ҳолатида». Мамлакатда 23 млн нафар инсон очарчилик ёқасида, шифохоналар озиб кетган болалар билан тўлиб-тошган, ўқитувчилар маош олмаяпти, миллионлаб болалар ўқиш имкониятидан маҳрум.
Буғдой ва ёнилғи нархи 40 фоизга ошган. Халқаро ёрдам музлатилгани сабабли ижтимоий хизматлар тизими инқирозга учрамоқда.
БМТнинг огоҳлантиришича, йил ўрталарига бориб Афғонистон умумий қашшоқ мамлакатга айланиши мумкин – аҳолининг 97 фоизи қашшоқлик гирдобида қолади. Афғонистон йил давомида ЯИМнинг 30 фоизини йўқотиши мумкин, эркаклар орасидаги ишсизлик икки бараварга ошади ва 29 фоизга етади.
«Мен ўтиниб сўрайман: Афғонистон халқи олдида эшикларни ёпманг. Гуманитар ҳамкорлар барча қийинчиликларга қарамасдан ёрдамни етказиб бермоқда. Бизни қўллаб-қувватланг, кўмак ҳажмини кўпайтиришга ва кенг миқёсдаги очарчилик, касалликлар тарқалиши ва ўлимларнинг олдини олишга ёрдам беринг», деди БМТнинг фавқулодда ёрдам бўйича координатори Мартин Гриффитс.
Сўралган маблағлар озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълимни қўллаб-қувватлаш, уйсиз қолганлар учун бошпаналар қуриш, сув ва санитария воситалари билан таъминлашга йўналтирилади.
Мавзуга оид
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026