Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини асосан Россияга етказиб бермоқда
Ўзбекистон қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотлари экспортидан қанча даромад қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Depositphotos
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 33 та хорижий давлатларга қиймати 26,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 16,4 минг тонна.
Кейинги ўринлардан Қозоғистон (4,7 минг тонна қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотлари) ва Афғонистон жой олган (1,8 минг тонна).
Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган бошқа давлатлар орасида қуйидагилар бор:
- Қирғизистон – 1,3 минг тонна;
- Беларусь – 974 тонна;
- Тожикистон – 908 тонна;
- Украина – 549 тонна;
- Корея – 485 тонна;
- Озарбойжон – 157 тонна;
- Туркманистон – 86 тонна;
- АҚШ – 44 тонна;
- Германия – 29,5 тонна;
- Швеция – 18,3 тонна.
Мавзуга оид
01:13
Зеленский ҳудудий масалани ҳал қилишнинг асосий шартини айтди
17:36 / 31.01.2026
Ўзбекистонда туғилишлар кетма кет иккинчи йил қисқарди. Сабаб нима?
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026