Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий олимпиада ғолиб ва совриндорлари қандай рағбатлантирилиши маълум бўлди
Президентнинг “Миллий ва олимпия спорт турлари бўйича “Миллий олимпиада” умумреспублика спорт ўйинларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг миллий ва олимпия спорт турлари бўйича “Миллий олимпиада” умумреспублика спорт ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- ҳар икки йилда “Миллий олимпиада” умумреспублика спорт ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш;
- ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, улар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш;
- спорт ўйинларининг барча босқичлари ўтказилишининг ташкил этилиши, шунингдек, бу борада яратилган шароитларни мунтазам равишда ўрганиб бориш;
- спорт ўйинларида рекорд натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш;
Спорт ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- ташкил этиш ва ўтказиш – спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида белгиланган тадбирларга ажратилган маблағлар;
- давлат бюджети маблағлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари, вазирлик, идоралар, жамғармалар, спорт федерациялар (уюшмалари), спорт клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ва ассоциациялари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
а) спорт ўйинларининг финал босқичида умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндор бўлган (I-III ўринлар) жамоалар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади: биринчи ўрин учун – 200 миллион сўм; иккинчи ўрин учун – 150 миллион сўм; иккинчи ўрин учун – 100 миллион сўм;
б) спорт ўйинларининг финал босқичида ғолиб ва совриндор (I-III ўринлар) бўлган иштирокчилар қуйидаги Ўзбекистон президенти мукофоти билан рағбатлантирилади:
умумий таълим муассасалари ўқувчилари олимпия ва паралимпия коллежларига;
профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига;
олий таълим муассасалари талабалари (бакалавриат босқичи) олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича магистратура таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
в) спорт ўйинларининг финал босқичида ғолиб ва совриндор (I-III ўринлар) бўлган иштирокчилар ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасига киритиш орқали спорт захирасига қабул қилинади.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026