Спорт | 17:26 / 13.01.2022
7258
2 дақиқада ўқилади

«2030 йилга нигоҳ» стратегиясида спорт соҳасига катта этибор берилади – Саудия элчихонаси

Фото: ЕРА/ТАСС

Саудия Арабистони подшоҳлигининг «2030 йилга нигоҳ» стратегиясида спорт соҳасига катта этибор берилади. Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчихонаси подшоҳликда спорт соҳаси ҳар томонлама ривожланиб, Саудия спорти ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилаётгани, тадбирлар сони ортаётгани ва ташаббуслар илгари сурилаётганини маълум қилди.

«Шу доирада халқаро спорт мусобақалари ўтказилмоқда ва ташкил этилмоқда. Уларнинг орасида шахмат бўйича Подшоҳ Салмон номидаги халқаро биринчилик ва Риёз халқаро марофонидан бошлаб, эркин кураш бўйича WWE мусобақаси ва 2021 йилнинг декабрида ўтказилган «Формула - 1» пойгасини кўрсатиб ўтиш мумкин бўларди.

Айни вақтда эса Подшоҳлик кетма-кет учинчи марта «Дакар-2022» раллиси ҳамда «Барселона», «Реал», «Атлетико» ва «Атлетик» Билбао клублари иштирокида Испания Суперкубоги мусобақаларига мезбонлик қилмоқда. 

Испания Суперкубоги доирасидаги биринчи учрашув – ярим финалнинг илк баҳси 2022 йилнинг 12 январида «Реал» ва «Барселона» ўртасида ўтказилиб, 3:2 ҳисобида «Реал» ғалабаси билан тугади ва биринчи финалчи аниқланди. 14 январда «Атлетико» ва «Атлетик» Билбао ўртасидаги ўйин иккинчи финалчини аниқлаб беради. Якшанба куни 2022 йилнинг 16 январида финал ўйини бўлиб ўтади», дейилади элчихона хабарида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид