Ўзбекистон | 18:22 / 14.01.2022
9022
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кейинги ҳафтагача ёмғирли беқарор об-ҳаво сақланиб туради

«Ўзгидромет» 15-18 январь кунлари республика ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши, айрим вилоятларда кучли шамоллар эсиши, қор ёғиши, вақти-вақти билан ёмғир бўлиши тўғрисида огоҳлантириш берди.

Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда – республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Якшанба куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, якшанба куни 9-14 даража илиққача пасаяди.

15–16 январь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ёмғирли беқарор об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошида ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва қиш ўртаси учун кузатилган меъёр 5-8 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ қийматларга етади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид