АҚШ ва НАТО Россия билан янги музокараларга тайёрлигини маълум қилди
Кремл 12 январ куни Брюсселда ўтказилган Россия-НАТО кенгаши учрашувини муваффақиятсиз деб атади.
АҚШ ва НАТО Россия билан янги учрашув ўтказишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.
"Давлат котиби Энтони Блинкен 12 январда бўлиб ўтган Россия-НАТО кенгаши йиғилишидан кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашди. Қўшма Штатлар ва НАТО Россия билан яна учрашув ўтказишга тайёр ҳамда дипломатик ҳамкорлик ва мулоқот давом этиши тарафдори", - дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, "АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари дипломатик мулоқотга уриниш борасида якдил ва Россияни Украинага нисбатан давом этаётган тажовузини тўхтатиш чораларини кўришга чақиради".
12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО кенгаши учрашуви ўтказилди. Кремл музокараларни муваффақиятсиз деб атади.
Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан НАТОни кенгайтирмаслик, собиқ совет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш, Европадан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш, НАТО кучларини 1997 йилдаги жойлашувига қайтаришни талаб қилмоқда. НАТО эса бу талабларни бажаришни рад этмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
22:05 / 05.10.2024