Ўзбекистон | 07:40 / 17.01.2022
15098
2 дақиқада ўқилади

Доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинди 

Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4 031 299 киши.

Шунингдек, кейинги ўринлардан 3 896 393 киши истиқомат қилувчи Фарғона вилояти ва 3 408 313 киши яшовчи Қашқадарё вилояти жой олган.

Доимий аҳоли сони бўйича кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон вилояти – 3 253 501 киши;
  • Тошкент вилояти – 2 941 620 киши;
  • Наманган вилояти – 2 931 066 киши;
  • Тошкент шаҳри – 2 860 511 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 2 743 196 киши;
  • Бухоро вилояти – 1 976 866 киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1 948 496 киши;
  • Хоразм вилояти – 1 924 167 киши;
  • Жиззах вилояти – 1 443 380 киши;
  • Навоий вилояти – 1 033 869 киши;
  • Сирдарё вилояти – 878 599 киши.

Аввалроқ, 2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қарийб 2 минг кишига ошгани хабар берилганди.

Мамлакат аҳолиси 2021 йил давомида ҳар ойда ўртача 59,4 минг кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган.

Мавзуга оид