Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ Қозоғистон билан чегарадан ўтиш бўйича чекловлар кимларга татбиқ этилмаслиги бўйича маълумот берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилгани бўйича изоҳ берди.
Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилгани бўйича изоҳ берди.
«Сўнгги кунларда ушбу мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу ерда биргина 15 январда 13,6 минг кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу 11 январга нисбатан қарийб 9 минг, 14 январга нисбатан эса 1,2 мингта кўп кўрсаткичдир.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда», дейилади хабарда.
ССВнинг маълум қилишича, Қозоғистон билан чегарани икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмайди:
- ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
- чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);
- ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;
- халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;
- расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
- дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
- Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;
- ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;
- мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари;
- оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари;
- вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқаролари.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистонга хориждан келаётганлардан нега экспресс тест олинаётгани бўйича изоҳ берган.
«15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3801 нафар фуқаролардан ҳам тест синамалари олинган. Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган. Ўзбекистондаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарида коронавирусда мусбат натижа қайд этилган. Бу ташриф буюрувчиларнинг 1 фоизини ташкил этади», дейилади хабарда.
Қўлида касалликдан фориғлиги ҳақида маълумоти бўлганларнинг «нега яна қайта экспресс тест топшириш кераклиги» тўғрисидаги саволларига СЭС қуйидагича жавоб берган: «Лекин кўриб турганингиздек, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада «айёрлашиб», яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат. Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир».
Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига қараб уй шароитида ёки шифохонада даволанишга жўнатилмоқда. Уй шароитида даволаниши керак бўлганларга аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.
«Вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Фуқаролардан «мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаш ва мамлакат ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун ҳисса қўшиш»ни сўраган.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026