Ўзбекистон | 07:52 / 18.01.2022
4211
3 дақиқада ўқилади

Очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳалар комплекс мониторинг қилинади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади:

  • очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш тартиби;
  • ер ажратиш даврида ижарачи томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар бўйича амалга оширилган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш ва кўрсаткичлар бўйича таснифлаш мезонлари;
  • комплекс мониторинг натижаларини баҳолаш ва расмийлаштириш тартиби.

Белгилаб қўйилишича:

  • қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш, шунингдек, очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш натижаларига кўра ижарачилар фаолияти “яхши”, “ўрта”, “ёмон” кўрсаткичларда таснифланиб борилади;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан очиқ электрон танлов асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларида амалга ошириладиган лойиҳалар комплекс мониторинг қилиш натижалари бўйича “ёмон” кўрсаткичдаги ижарачиларга нисбатан тўғридан тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жазо чоралари қўлланилади;
  • очиқ электрон танлов асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларида амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш натижаларига кўра аниқланган “яхши”, “ўрта”, “ёмон” кўрсаткичларда таснифланган ижарачиларнинг ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Геопортал” электрон ахборот тизимида юритилади;
  • очиқ электрон танлов асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларида амалга ошириладиган лойиҳаларни мониторинг қилиш ҳамда мониторинг натижаси бўйича аниқланган ер қонунбузилиши ҳолатларига нисбатан чоралар кўриш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ва текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади;
  • кетма-кет уч йил давомида “ёмон” кўрсаткичларда таснифланган ижарачи билан ер участкасини ижарага бериш шартномаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари талабига мувофиқ суд қарорига асосан бекор қилинади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил 31 декабрига қадар учувчисиз учиш аппаратлари (дрон) ва космик тасвирлар асосида қишлоқ хўжалиги ерларининг янгиланган харитасини, тупроқ сифати, шўрланиши, яйловлар геоботаникаси, ер деградацияси, қишлоқ экинлари ривожланиши ва бошқа мавзули хариталарни яратиш тизимини йўлга қўяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид