Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда кадастр идораси мансабдорининг ҳаракати суд томонидан ғайриқонуний деб топилди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида кадастр идораси мансабдорининг ҳаракати суд томонидан ғайриқонуний деб топилган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бизнес омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили хабар берди.
Хабарда билдирилишича, Бизнес омбудсман девонида Ғузор туманида фаолият юритувчи “Келажак” хусусий корхонасининг (тадбиркорнинг номи ўзгартирилган) кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, хусусий корхона “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2019 йил 24 майдаги ОА 0401-000011-сон баённомасига асосан Ғузор тумани, “Буюк карвон йўли” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий майдони 3.37 гектар савдо мажмуаси ҳамда унга тегишли бино ва иншоотларни 2 миллиард 775 миллион 572 минг сўмга аукцион савдосидан сотиб олган.
Корхона мазкур кўчмас мулкка кадастр паспортини расмийлаштириш учун 2021 йил 6 сентябрда туман давлат хизматлари маркази орқали 36079405-сон ариза билан мурожаат қилган.
Ариза Давлат кадастрлари палатаси Ғузор туман филиали томонидан 2021 йил 9 сентябрда ўлчов ишларини олиб бориш учун шароит яратилмагани, ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги, қўшимча қурилишга реконструкция мавжуд эмаслиги таъкидланиб, асоссиз рад қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан хусусий корхона манфаатида мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати юзасидан маъмурий судга ариза билан мурожаат қилинган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, кадастр идорасининг кўчмас мулкка нисбатан кадастр паспортини расмийлаштиришни рад қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилган.
Шунингдек, кадастр идорасига аукцион савдоси орқали сотиб олган кўчмас мулкни хусусий корхонага расмийлаштириб бериш мажбурияти юкланган.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026