Тошкентда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган «Матиз» ва «Спарк» иштирокида ЙТҲ юз берди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Матиз” автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Яшнобод туманида 19 январь куни соат 02:25 да 102 тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 00:30 ларда Фарғона йўли 2-даражали йўлда 1989 йилда туғилган ҳайдовчи А.Н. “Матиз” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган.
Қайд этилишича, у бетон тўсиққа урилган, тўқнашувдан сўнг “Матиз” русумли автоулови ағдарилиб кетиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Ш. бошқарувидаги “Спарк” русумли автоулови билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида “Матиз” автоулови ҳайдовчиси А.Н. "ўнг оёқ эзилиб йиртилган жароҳати, бош ва юзи шилиниши, мастлик ҳолати" ташхиси билан 4-ШКШга мурожаат қилган.
“Спарк” автоулови йўловчиси - 1981 йилда туғилган Ф.М. "бош сочли қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши ва чап қош соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати" ташхиси билан РКБ-1га мурожаат қилган.
Мавзуга оид
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024