Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.
Қайд этилишича, 1991 йилда Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.
Аввалроқ, доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинганди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4 031 299 киши.
Шунингдек, кейинги ўринлардан 3 896 393 киши истиқомат қилувчи Фарғона вилояти ва 3 408 313 киши яшовчи Қашқадарё вилояти жой олган.
Мавзуга оид
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
11:24 / 30.06.2026