Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамроев рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларини эълон қилмоқда. / Фото: Қўмита матбуот хизмати

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди.

Аммо 2026 йил 1 январ ҳолатига, расмий статистика бўйича аҳоли сони 38 236 704 нафар эди. Фарқ – 810 617 нафарни ташкил этмоқда.

Миллий статистика қўмитаси изоҳига кўра, бу ҳолат аҳоли сони сунъий равишда ошганини англатмайди. Аксинча, рўйхатга олиш – мамлакатда муайян сана ҳолатига ҳақиқий яшаб турган аҳолини тўлиқроқ қамраб олишга қаратилган йирик статистик жараён ҳисобланади.

Расмийларнинг тушунтиришича, фарқ юзага келишининг асосий сабаблари қуйидагилар билан боғлиқ:

  • жорий ҳисоб-китоблар одатда туғилиш, ўлим ва миграция бўйича маъмурий маълумотлар асосида юритилади;

  • аҳолининг ички ҳаракати, яшаш жойини ўзгартириши, вақтинча бошқа ҳудудда бўлиши ёки рўйхат маълумотларининг ўз вақтида янгиланмаслиги ҳисоб-китобларда фарқ келтириб чиқариши мумкин;

  • рўйхатга олиш жараёнида уй хўжаликлари, турар жойлар ва манзилли объектлар бўйича маълумотлар тўғридан тўғри аҳолидан йиғилди;

  • онлайн рўйхатга олиш, OneID тизими, планшетлар ва геолокация маълумотларидан фойдаланиш қамровни кенгайтиришга хизмат қилди;

  • Ўзбекистон ҳудудида 1 йилдан ортиқ истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар ҳам рўйхатга олинди.

Қайд этилишича, халқаро тажрибада ҳам аҳолини рўйхатга олиш натижалари жорий аҳоли ҳисоб-китобларидан фарқ қилиши