Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчалар карантинга ёпилмайди – Мактабгача таълим вазирлиги
МТТлар кучайтирилган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттиради.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистондаги мактаб ва ОТМларда узайтирилган қишки таътилдан сўнг ўқиш 24 январдан онлайн шаклга ўтказилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари эса ўз фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
12 январдан МТТларда карантин қоидалари кучайтирилган. Боғчалар шу карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттиради.
Кучайтирилган карантин қоидаларига кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади, тадбирлар ўтказилмайди.
Ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).
Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.
Мазкур чекловларнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026