Бухорода 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Когон туманида фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб беришни ваъда қилишган. Улар “бу хизмат” эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Когон шаҳрида фуқарога савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун ер майдони олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024