Нурафшон шаҳрида суғориладиган ерлар тоифаси ўзгартирилади
Президентнинг “Нурафшон шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва тоифасини ўзгартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти, Кадастр агентликларининг:
- Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги мавжуд қишлоқ хўжалиги, шу жумладан суғориладиган ерларни босқичма-босқич қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;
- тоифаси ўзгартирилгунга қадар амалдаги ердан фойдаланувчилар суғориладиган экин ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш таклифи маъқулланади.
Белгиланишича:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган мазкур ерларнинг бошқа ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, шунингдек ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрадиган зарарлари тўлиқ ундирилади;
- Нурафшон шаҳридаги мавжуд суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш биринчи навбатда тупроқ сифати бўйича энг паст балли ерлар ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ер участкасини танлаш босқичида:
- Қурилиш вазирлиги билан биргаликда баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрадиган зарарлари миқдори аниқлаб берилишини;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблаб чиқилишини;
- ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликларининг аниқланган миқдорларига рози бўлмаган ҳолларда судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилишини таъминлайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:
- шаҳарда атроф-муҳит ҳамда экологик вазиятни барқарор сақлаш, шаҳар аҳолисининг маданий ҳордиқ олишлари учун шароит яратиш мақсадида шаҳар бош режасига асосан 2022 йил якунига қадар 15 га ер майдонида “Истироҳат боғи”;
- 2024 йилга қадар 230 га ер майдонида яшил ҳудудлар ташкил этиш чорасини кўради.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
-
“Энг хавфсиз парвоз танланади” – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” осмондаги фавқулодда ҳолатга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03
-
Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
Жамият | 16:54
Мавзуга оид
11:46 / 16.01.2025
Ерлар тоифасини ўзгартириш тартиби белгиланди
11:18 / 16.01.2025
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:57 / 11.01.2025