Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори малакали ўқитувчиларни рағбатлантириш учун вазир жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистонда юқори малакали ўқитувчиларни рағбатлантириш учун халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши маълум қилинди.
Йиғилишда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Келгуси беш йилда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш зарурлиги қайд этилиб, янги мактаблар ва мавжудларида қўшимча бинолар қуриш орқали қувватларни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Энди бу ишлар билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланиши таъкидланди. Давлат томонидан ажратиладиган маблағдан ташқари маҳаллий бюджет тушумларининг ҳам бир қисми мактабларга йўналтирилади. Энг муҳими, янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади.
Қурилиш вазирлигига янги талаблардан келиб чиқиб, «намунавий мактаб» лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Шароитдан кейинги иккинчи муҳим масала бу – мактаблардаги муҳит. Давлат раҳбари бунинг учун бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаб, халқ таълими бўлими мудирлиги ва мактаб директорлигига малакали менежерларни тайинлаш, хориждан мутахассислар жалб қилиш бўйича тавсиялар берди.
Халқ таълими вазирлигига ушбу мутахассисларга аниқ натижага асосланган талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Юқори малакали, изланувчан, ўзининг «маҳорат мактаби»га эга муаллимларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди. Унга кўра, Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилади. Жамғарма маблағлари илғор педагогик технологияларни жорий этаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган муаллимларга ҳам берилади.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026