Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода Афғонистон фуқароси томонидан сотиш мақсадида яширилган йирик миқдордаги гиёҳванд модда аниқланди
2022 йил 14 январь куни Афғонистон фуқароси Бухорога юк машинасида 13 тонна картошка орасига яшириб 54 кг опий гиёҳванд моддасини жўнатган ҳамда бухоролик танишига уни сақлаб туриши эвазига ҳар бир килограмми учун 500 АҚШ доллари беришини айтган .
ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 20 январь куни Тожикистон ИИВдан афғонистонлик фуқаро 60 кг опий гиёҳванд моддасини 360 минг АҚШ долларига баҳолаб, сотиш мақсадида Бухоро вилоятида харидор излаётгани ҳақида маълумот олинган. Мазкур маълумотни текшириш мақсадида зудлик билан ИИВ ЖҚББ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ Бухоро вилоятига етиб борган.
Тезкор гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар натижасида Абу исмли шахс гиёҳванд модда намунасини Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасидаги меҳмонхона олдида турган тандирга жойлаштирганини маълум қилган. 21 январь куни тезкор гуруҳ томонидан келишилган жойдан 39 грамм опий гиёҳванд моддаси ҳужжатлаштириб олинган. Кузатув жойида ўзини шубҳали тутган шахс ушланган. Фуқаро гиёҳванд модда намунасини у жойлаштирганлигини, қолган қисмини яшаш уйида кўмиб қўйганлигини маълум қилган. Шундан сўнг унинг яшаш уйи дарвозахонасига кўмиб қўйилган 54 кг миқдордаги опий гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки тезкор суриштирув ишлари жараёнида гиёҳванд моддани гумонланувчига олдиндан таниш бўлган Афғонистон фуқароси 2022 йилнинг 14 январь куни сотиш учун юк машинасида, 13 тонна картошка орасига жойлаштириб юборганлиги аниқланган. У ушбу моддаларни сақлаб туриш эвазига бухоролик танишига ҳар бир килограмм учун 500 АҚШ доллари беришини ҳамда маҳсулотни олиб кетиш учун харидор юборишини билдирган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026