Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида 11 ёшли боланинг телефонини ўғирлаган шахс ушланди
Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида номаълум шахс 11 ёшли Бобур Х.нинг ишончига кириб, 2.000.000 сўмлик телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, Бобурнинг чалғиганидан фойдаланиб, воқеа жойини тарк этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, гумонланувчи – муқаддам Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманилик 24 ёшли Бобур М. эканлиги маълум бўлган. Махсус тадбирлар давомида гумонланувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026