Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ академиясига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳозирги кунда қадар академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича магистр даражасига тенглаштирилган олий маълумотли ходимлар тайёрланиб, кундузги таълим шаклига номзодлар умумий қабул квотаси асосида ўқишга қабул қилинган ҳолда курсантлар 1-курснинг 1-семестрини тамомлаганидан сўнг мутахассисликларга бўлиниши амалга оширилмоқда.
Лойиҳада 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб академия бакалавриати кундузги ва сиртқи таълим шаклига таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини жорий этиш мақсадида лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- академия бакалавриатининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида ташкил этиладиган қабул комиссияси томонидан амалга оширилиши;
- академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қабул қилиш умумий тартибда – ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари) орасидан амалга оширилиши, бунда, ўқишга қабул қилиш қабул квотасининг ўн фоизи бўйича амалга оширилиши, қабул квотасининг тўқсон фоизи бўйича қабул фақат Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан амалга оширилиши;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига, шунингдек, ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари аъзоларига академияга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилиши;
- қабул комиссияси таркибида имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда эксперт гуруҳи ташкил этилиши;
- академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилишнинг минимал ёши 17 ёш этиб белгиланиши;
- махсус касбий танлов тадбирларидан номзодларни психофизиологик ўрганиш тадбири чиқарилиши;
- ёзма иш ўтказиш методикаси такомиллаштирилиши;
- академияга ўқишга қабул қилиш жараёнида махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами балли билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилиниши;
- махсус касбий танлов тадбирлари натижаларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилган номзодлар сони бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда, якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилиш учун етарли балл тўпламаган номзодлар истисно тариқасида бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этгунига қадар махсус касбий танлов тадбирларидан тўплаган балларидан келиб чиқиб юқори балдан пастга қараб кетма-кетлик тартибида якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилиши;
- дастлабки танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар, натижалар эълон қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида ички ишлар органларининг тегишли буйруғига асосан тузилган апелляция комиссиясига шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги;
- танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида барча имтиҳон жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилиши.
Лойиҳа қабул қилиниши билан ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ўз кучини йўқотади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026