Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина армиясидаги ҳарбийлар сони юз минг кишига оширилади
Ҳозирда Украина армиясидаги ҳарбийлар сони 250 минг кишини ташкил этади.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, Украина армиясидаги хизматчилар сони 100 минг кишига оширилади.
"Мазкур фармон билан Украина қуролли кучлари сони келгуси уч йил давомида 100 минг кишига оширилади", - деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат профессионал армияга ўтишнинг бошланиши ҳисобланади.
"Бу фармон тез кунларда уруш бошланиши мумкинлиги учун эмас. Бу фармон бундан кейин ҳам тинчлик бўлиши учун", - деди Украина президенти.
Ҳозирда Украина армиясидаги ҳарбийлар сони 250 минг кишини ташкил этади.
Global Firepower Index рейтингида Украина армияси дунёда 22-ўринни эгаллаган.