Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокими “негатив” ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашини айтди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги давлат хизматчилари ўз фаолиятида йўл қўяётган камчиликлар ҳақида хабар берган жамоатчилик вакилларини бюджет ҳисобидан моддий рағбатлантиришини маълум қилди.
Zarnews хабарига кўра, Турдимов бу ҳақда 2 феврал куни вилоятдаги кушхоналар ва қассоблар фаолиятини тартибга солиш бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтган.
“15 февралдан бошлаб блогерлар, журналистлар, жамоатчилик [вакиллари]дан ким бизга “негатив” ёзиб келса, уларни манфаатдор қиламиз. Мен алоҳида пул топиб бераман, камчиликни расмга олиб келдими (кўчадаги одам олиб келса ҳам бизга фарқи йўқ), текширамиз, тасдиқланса, ўша одамга пул берамиз.
Каттароқ материал бўлса, кўпроқ пул берамиз. Кичикроқ материал бўлса, камроқ пул берамиз. Чунки бу – халқнинг саломатлиги. [...] Медосмотрдан ўтмаган, гўшт сотяпти – СЭСни вакили ишдан кетади, жавобгарликка торттираман. Ҳеч балони қўймайман, айтиб қўяй. Қассобнинг ўзини шармандасини чиқартираман; судга бериб, бир йилга қассобчилик қилиш [ҳуқуқи]дан маҳрум қилдираман.
Бирор ветеринария лабораторияси ходими текширмасдан муҳр боссин қани, бутун дунёга шарманда қилдираман. Ҳамма химреактивларни олиб келиб қўймасин қани.
Шунақа ишчи гуруҳ қиламиз. Блогерларгаям айтинглар. Газета, телевидение, ҳаммаси. Мана факт деймиз. 15 февралдан бошлаб ҳар ҳафта мана шунақа жамоат ишида фаол иштирок этганларни рағбатлантириш, бюджетдан қилиб берамиз.
Қандай қиламиз? Масалан, маҳалла раиси, бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Участкавой бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Ҳокимлар бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Ҳаммаси бюджетдан ойлик олади, шундайми? Ветеринар, вет лаборатория бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Штраф! Ойлигидан 30 фоиз, 40 фоиз штраф қилиш мумкинми?
Ҳаммасининг штрафи бюджетга тушади, ёки эконом бўлиб қолади, ўша эконом суммадан бунга [камчилик ҳақида хабар берганларга] премия ёзиб берамиз”, – деди Эркинжон Турдимов.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
09:32 / 20.06.2026