Жаҳон | 20:07 / 04.02.2022
9677
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукуматининг талаби билан Deutsche Welle телерадиокомпаниясининг Москвадаги бюроси фаолиятини тўхтатди

Аввалроқ Германияда RT DE телеканалининг эфирга узатилиши тақиқланганди.

Фото: AP

Deutsche Welle телерадиокомпанияси Россия ҳукумати талаби билан фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мухбирлик пункти ходимлари жума куни охирига қадар Россия ташқи ишлар вазирлигининг талабига кўра аккредитацияларини топширади.

DW рус хизмати ходими Ирина Филатова Москванинг бу қарори таҳририятни шок ҳолатга туширганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай бўлишини ҳеч ким кутмаган.

Deutsche Welle директори Петер Лимбург Россия ҳукуматининг бу қарори устидан судга шикоят қилишини билдирди.

Аввалроқ Германияда RT DE телеканалининг эфирга узатилиши тақиқланганди. 3 феврал куни Россия ташқи ишлар вазирлиги бунга жавоб қайтарилишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид