Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар «доимий прописка» тушунчасини қонунчиликдан бутунлай чиқариб ташлайдиган қонунни маъқуллади
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муносабатларда мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, доимий прописка билан боғлиқ муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, амалда бўлган биометрик паспорт билан боғлиқ янги ҳуқуқий муносабатлар жорий қилинганлиги боис қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.
Қайд этилишича, бугунги кунда “прописка” сўзи маънан эскирган ва ушбу атама фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш” ва “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” ва “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.
Қонун билан президент қарорига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинганлиги сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритиш белгиланмоқда.
“Қонун қабул қилиниши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” нормаларининг бир хилда бўлиши ҳамда бир хил кўринишда қўлланилишига, идентификация ID-картасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар мослаштирилишига эришилади”, дейилади Сенат хабарида.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
09:19 / 08.04.2026