Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўп миқдорда дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Фото: Прокуратура департаменти
Икки ҳолатда кўп миқдорда дори воситалари ноқонуний тарзда сотилаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаро А.Қ. пандемия шароитида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 13,1 минг дона “Гепарин 5000/5мл”, “STENHEP Heparin Sodium Injection” ва “INFA-HEP Heparin Sodium Injection” номли дори воситаларини харидор А.га 24 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, “M.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ш.А. фуқаро Б.га 70 дона “Регапен” ва 137 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 70 дона “Тебантин”, 56 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид”, 30 дона “Сандокс” ва 20 дона “Карбамезапин” номли дори воситалари ҳамда ҳеч қандай ёзувсиз 61 дона капсуладаги дорилар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
12:09 / 20.05.2026