Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида юқори ўнталикдан чиқиб кетди
4 феврал ҳолатига кўра, унинг бойлиги 84,8 млрд долларни ташкил этмоқда.
Meta Platforms ҳаммуассиси Марк Цукерберг Forbes журнали талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатидаги юқори ўнталикдан чиқиб кетди.
Бойлиги миқдори бир кун ичида 25,93 фоиз ёки 29,7 млрд долларга камайган миллиардер ўн иккинчи ўринга тушиб қолди. 4 феврал ҳолатига кўра, унинг бойлиги 84,8 млрд долларни ташкил этмоқда.
Цукерберг 2015 йилдан буён илк бор топ-10 миллиардер рўйхатидаги ўрнини йўқотди.
Bloomberg Billionaires Index маълумотига кўра, Meta Platforms раҳбари ҳозирда дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида ўнинчи ўринда турибди, унинг бойлиги 89,6 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Марк Цукерберг Meta Platforms компаниясининг қарийб 13 фоиз акциясига эга.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
22:38 / 30.01.2025