Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ноқонуний олиб ўтилаётган 1,5 тонна силикон мойи тўхтатиб қолинди
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
“Хўжадавлат” темирйўл чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари божхона назоратидан ўтказилганда 1 млрд 143 млн сўмлик силикон мойи ноқонуний олиб ўтилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, текширув давомида вагонларда олиб келинаётган юклар орасида юк-кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган 1,5 тонна миқдордаги 1 млрд 143 млн сўмлик силикон мойи борлиги аниқланган.
Шунингдек, “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан кириб келган юк машинаси божхона назоратидан ўтказилганда пойабзалга сепиш учун фойдаланиладиган спрей товарлари ҳужжатларда кўрсатилганидан 1,7 тоннага кўплиги, уларнинг қиймати 217 млн сўмни ташкил қилиши маълум бўлган. Мазкур постда аниқланган яна бир ҳолатда эса қўшни давлатдан кириб келган юк машинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 90 млн сўмлик 36 минг дона болалар ҳамёни борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
08:27 / 20.03.2026
Тошкентда 33,5 млрд сўмлик контрабанда маҳсулотлари аниқланди
19:18 / 05.03.2026