Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғингарчилик сабаб Тошкент кўчаларини сув босди (видео)
Ижтимоий тармоқларда ёғингарчилик сабаб Қўйлиқ мавзесидаги олти ой олдин фойдаланишга топширилган кўчалардан бирини сув босгани ҳақидаги тасвирлар тарқалди.
Тасвирларда Қўйлиқ мавзесидаги ерусти метро йўлининг ён қисмидаги янги қурилган йўлда “сузиб” кетаётган автомобилларни кўриш мумкин.
Шунингдек, таъмирлаши тугатилмаган ерости йўлидан ҳам ёмғир сабабли сув тошаётганини кўриш мумкин.
Бундай ҳолат республикада биринчи марта бўлаётгани йўқ.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасига 143 миллиард сўм эвазига қуриб фойдаланишга топширилган ва ҳеч қанча вақт ўтмасдан сув тошиши кузатилган эди.
Бундан ташқари кучли ёғингарчиликдан сўнг Наманган кўчаларини сув босган эди.
Мавзуга оид
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
22:50 / 04.04.2026