Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода маданий мерос объекти аукцион савдога чиқарилгани аниқланди
Бухоро вилоятида жойлашган “Чор Бакр” мажмуидаги ер аукцион савдога чиқарилгани аниқланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати Kun.uz'га хабар берди.
"Маданий мерос инспекцияси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг биргаликда ўтказган хизмат текшируви натижасида Бухоро тумани «Шергирон» МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат муҳофазасига олинган “Чор Бакр” (мажмуаси) ҳудудидаги ер участкалари ижарага ҳамда мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан XVI-XX асрларга мансуб ушбу тарихий ёдгорликнинг муҳофаза қилинадиган теграларидан ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида 6 та ҳар бири 0,018 га.дан иборат ер участкалари берилиши қонунга зид равишда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга қўйилганлигини инобатга олиниб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берамиз", – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирда “Чор Бакр” мажмуасини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш учун мутахассислар иштирокида, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда номзодлик ҳужжатлари тайёрланиб, Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган.

Мавзуга оид
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026