Ўзбекистон | 09:50 / 07.02.2022
9128
2 дақиқада ўқилади

Telegram'нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида картадан пул ўғирланишига олиб келадиган фирибгарлик тарқалди

Telegram'нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида банк картасидан пул ўғирланишига олиб келадиган фирибгарлик тарқалмоқда. Бу ҳақда мессенжернинг Ўзбекистондаги вакили хабар берди.

1-фирибгарлик схемаси:

Фирибгар фойдаланувчи эълонга қўйган товарни гўёки харид қилиш учун фойдаланувчи билан боғланади. Эълондаги нархга рози бўлади (ёки савдолашади ва барибир нархга рози бўлади).

Click орқали тўлашини (ёки шундай тўлашга гапни олиб келади) айтади. Тўловни амалга оширгани ҳақида хабар беради ва фойдаланувчига гўёки картасига пул маблағи қабул қилиниши учун ҳавола юборади. Фойдаланувчи ўз карта маълумотларини киритади ва ундаги маблағдан айрилади.

2-фирибгарлик схемаси:

Фирибгар сохта Click (шундай исм ва логотипга эга) профилидан фойдаланувчи билан боғланиб, гўёки фойдаланувчи пул мукофотини қўлга киритгани ҳақида хабар беради.

Фойдаланувчи пул мукофотини олиши учун унга ҳавола юборади. Фойдаланувчи ўз карта маълумотларини киритади ва ундаги маблағдан айрилади.

Ҳимоя технологияларидан хавф ҳақидаги хабарлар

Нима қилиш керак?

Профилга спам сабаби бўйича шикоят юборинг ва уни блокланг. Дўстларингизни фирибгарлик ҳақида огоҳлантиринг. Фирибгарнинг маълумотларига эга бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Ҳар қандай ҳаракатдан олдин агар шубҳангиз бўлса @TeleUzRobot’дан маслаҳат сўранг.

Нима қилмаслик керак?

Ҳаволани очманг. Банк картаси маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларни киритманг. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид