Ўзбекистон | 22:23 / 07.02.2022
4452
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ижара уй топишга қийналаётган талабаларга маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари кўмаклашади

Талабаларнинг доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига исталган вақтда етиб келишларини мувофиқлаштириш мақсадида талабалар турар жойларида тьюторлар жамоасидан иборат 24 соатлик навбатчилик ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz'га хабар қилди.

Фото: Reuters

"Бундан ташқари талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш сектори томонидан ижара уй топишга қийналаётган талабалар муаммоларини бартараф қилиш учун маҳалла раислари ва ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига, 18 204 нафари ижара хонадонларига, 8 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган.

Маълумот учун, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилмоқда.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид