Жаҳон | 21:34 / 08.02.2022
10142
1 дақиқада ўқилади

Германияда автомобилни соатига 417 км тезликда бошқарган ҳайдовчига нисбатан суриштирув бошланди

Автомобиль Берлин-Магдебург магистралида ҳаракатланган.

Фото: picture alliance/dpa/Maserati

Германиянинг Штендал шаҳри прокуратураси Bugatti Chiron автомобилини соатига 417 км тезликда бошқарган Радим Пассерга нисбатан суриштирув бошлади, деб хабар берди The Local.

Чехиялик Радим Пассер YouTube каналида пойгаларга бағишланган видеороликларни жойлаштиради. 

"Хавфсизлик ва яхши шароит учун Худойимдан миннатдорман", – деб ёзган Пассер роликка изоҳида.

Видеода спидометр соатига 417 км тезликни кўрсатаётгани акс этган. Автомобиль Берлин-Магдебург магистралида ҳаракатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид