Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ ривожланган мамлакатларни пандемияга қарши курашиш учун 16 млрд доллар ажратишга чақирди
Пандемия бошланганидан буён 4,7 млрддан ортиқ тестлар олинган, аммо камбағал мамлакатларда атиги 22 млн тест олинган.
Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқори ва ўрта даромадли мамлакатларни ACT-Accelerator пандемияга қарши курашиш дастурини молиялаштириш учун 16 млрд доллар ажратишга чақирди.
ACT-Accelerator дастури 2020 йил апрелда йўлга қўйилган. Унинг асосий мақсади коронавирусга қарши тестлар, вакциналар ва дори воситалари билан таъминлашда бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги тенгсизликни йўқ қилишдир.
Дастурнинг умумий ҳажми 23,8 млрд долларни ташкил этади, иштирокчи мамлакатлар 814 млн доллар ўтказган.
ЖССТнинг маълумот беришича, пандемия бошланганидан буён 4,7 млрддан ортиқ тестлар олинган, аммо камбағал мамлакатларда атиги 22 млн тест олинган, бу жами миқдорнинг 0,4 фоизига тенг. Камбағал мамлакатларда аҳолининг бор-йўғи 10 фоизи вакцинанинг ҳеч бўлмаса бир дозасини олган.
ЖССТ бу тенгсизликка барҳам бериш учун бой мамлакатларни зудлик билан 16 млрд доллар ўтказишга чақирди. Бу маблағ биринчи навбатда 600 млн доза вакцина, 700 млн тест, 120 млн нафар беморга дори воситалари, 433 куб метр кислород сотиб олиш, 1,7 млн нафар соғлиқни сақлаш тизими ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга сарфланади.
ЖССТ қолган 6,5 млрд долларни ўрта даромадли мамлакатлардан олишни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
18:50 / 08.05.2026
ЖССТ ҳантавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пастлигини маълум қилди
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026