22:49 / 09.02.2022
8475

Қорақалпоғистонда уч кунда 16 нафар ҳоким ўринбосари тайинланди

7-9 феврал кунлари Қорақалпоғистондаги шаҳар ва туман ҳокимларида 16 нафар ҳоким ўринбосарлари тайинланди.

Фото: KUN.UZ

Рашид Салаев Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Ғуломжон Дуйсенбаев Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Кази Ундалиев Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Қабилбек Айтбаев Нукус шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Элдар Давлетов Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Сарвар Уразалиев Нукус тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Турсинбай Аташов Нукус тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Тўребай Нуртаев Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;

Жаҳонгир Шамуратов Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига;

Ибрахим Бабажанов Кегейли тумани ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;

Элдор Кожанов Элликқалъа тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Атабек Атаджанов Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига;

Нажиматдин Пахратдинов Хўжайли тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи лавозимига;

Қуралбай Хожалепесов Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;

Бахадир Джанабаев Хўжайли тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Мурат Жумабаев Мўйноқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланишган.

Эслатиб ўтамиз, 4-феврал куни Қорақалпоғистондаги 9 нафар ҳокимга ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлар тайинланганди

Top