Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда машина бошқариб юрган 18 ёшли йигитга чора кўрилди
Йигит билан бирга унга машина бошқаришни топширган шахсга ҳам чора кўрилган.
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида «Ваз-21013» машинаси рухсат этилмаган маёқча ўрнатган ҳолда ҳаракатланиб юргани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган ва давлат рақами 30W 030 UA бўлган «Ваз-21013» машинасини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, 2003 йилда туғилган Ш.У. бошқариб юргани аниқланган.
Шундан сўнг Ш.У.га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Қайд этилишича, машина бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситасини топширган фуқарога ҳам тегишли чора кўрилади.
Мавзуга оид
12:02 / 20.04.2026
Совуқ қуролга оид қоидабузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
15:34 / 21.03.2026