Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Марҳамат туманидаги узрбозлик тадбири суратлари
Kun.uz нашрига Марҳамат тумани 72-ИДУМда ўқитувчилар ота-оналардан бошини эгиб узр сўраган йиғилиш суратлари тақдим этилди. Туман ҳокими эса йиғилишда ўқитувчилар узр сўрамаганини таъкидлаган эди. Йиғилиш тасвирлари эса ўчиртириб юборилган.
Кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур йиғилиш ортидан Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ушбу мажлисда ўқитувчилар узр сўрамаганини таъкидлаган эди. Бироқ таҳририятга келиб тушган суратларда ўқитувчиларнинг бошлари эгик ҳолатда тургани, ота-оналардан вакиллар сўзга чиққани, туман ҳокими ўринбосари Мухторжон Қурбоновнинг маъруза қилаётгани акс этган.
Қизиқ жиҳати видео тасвирга олинган йиғилишнинг тасвирлари ўчиртириб юборилган.
“Тасвирчи Миркомил ака билан гаплашдик. Видеони ҳокимиятдан келиб, дискка кўчиртириб, қолган ҳаммасини ўчиртириб олиб кетишган. Негадир ҳокимият вакиллари ўқитувчилар узр сўрашмаган, директор узр сўраган холос, деган важни кўрсатишаётгани ғалати. Ундай бўлса тасвирлар қани?” – дейди мурожаат қилган ўқитувчилардан бири.
Қайд этиш керакки, Kun.uz мухбирининг тасвирчи билан алоқага чиқишга бўлган уринишлари ҳам самарасиз бўлди.
Эътиборингизга туман ҳокими ва унинг ўринбосари рад этган узрбозлик мажлисидаги суратларни тақдим этамиз.








Мавзуга оид
18:03 / 13.06.2026
“Қутқарувчилар келганида ҳали улар тирик эди” — Марҳаматдаги ҳодиса тафсилотлари
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
14:12 / 09.12.2025
Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
09:13 / 11.10.2025