Жамият | 15:52 / 11.02.2022
5763
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Газмпробанк”нинг Алексей Матвеев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Россиянинг энг йирик универсал банкларидан бири бўлган, Марказий ҳамда Шарқий Европадаги банклар рўйхатида хусусий капитали бўйича етакчи ўринни эгаллаган “Газпромбанк” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев билан учрашди ва ўзаро иккитомонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Бугунги кунда “Газпромбанк” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг углеводородлар қазиб олиш ва қайта ишлашни оширишга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги стратегик ҳамкори ҳисобланади.

Лойиҳаларни амалга оширишда хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб қилмасдан қўйилган мақсадларга эришиш имконсиз. Бу йўналишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўплаб халқаро молия институтлари ва инвесторлар қатори “Газпромбанк” билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хусусан, “Газпромбанк” АЖ томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ саноатида салмоқли лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси “Газпромбанк” вакилларига миннатдорчилик билдириб, айни ҳамкорларнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ жаҳон рейтингида юқори поғоналарга кўтарилиб бораётгани, нуфузли агентликларидан корпоратив рейтингларга эга бўлгани ҳамда дебют евробондлар ҳам чиқарилишга эришилганини қайд этди.

“Газпромбанк” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилаётган натижалардан хурсанд экани ва бу борада “Газпромбанк” АЖ доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини, ҳамкорлик бу билан чекланиб қолмай, янги истиқболли йўналишларда давом эттирилишини маълум қилди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув доирасида томонлар янги лойиҳаларни амалга ошириш учун “Газпромбанк” АЖ томонидан бериладиган маблағлар, асосий шарт-шароитларини муҳокама қилиб, кейинги ҳамкорлик режаларини белгилаб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид