Ўзбекистон | 10:13 / 11.02.2022
6512
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, жорий йил 12 февраль куни А-373 Тошкент-Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши мумкин.

Хабарга кўра, довонда кўриш масофаси 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 - 22 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши кутиляпти.

Аввалроқ, “Ўзгидромет” Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди.

11-12 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг кузатилади.

11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва 12 февраль куни республиканинг қолган ҳудудларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

Мавзуга оид