Ўзбекистон | 20:21 / 14.02.2022
5898
2 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида 4 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Улар боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидан ер олиб бериш мақсадида 17 600 АҚШ доллари талаб қилишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фуқаро Л.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “А.Г.” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.нинг номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 17 600 АҚШ долларини олиб, қалбаки баённомани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, ушбу ширкат раиси З.Э. фуқаро Х.ни гўёки ширкат аъзолигига қабул қилинганлиги ҳамда 4 сотих ер майдонини унинг номига ўтказилганлиги ҳақида ширкат баённомасини қалбакилаштириб берганлиги эвазига 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, “Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими пора олаётганда ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид