Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон бозорида олтин нархи кўтарилди
Сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етган.
Фото: Reuters
Олтиннинг биржа нархи сўнгги саккиз ойдаги максимумгача кўтарилди, чунки Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликнинг кучайиши ҳимоя активларига бўлган талабни оширди, деб хабар берди Reuters.
Қайд этилишича, сешанба кунги савдоларда бир унция олтин нархи 0,4 фоизга ошиб, 1879,5 долларга етган. Бу ўтган йил июнидан буён таклиф этилган энг юқори нарх ҳисобланади.
Нью-Йоркдаги Comex биржасида бир унция олтин нархи 1877,25 долларни ташкил этган. Савдолар давомида олтин нархи максимумгача кўтарилиб, 1881,6 долларга тенг бўлган.
Олтин нархи Россия мудофаа вазирлиги машғулотларда қатнашаётган ҳарбийлар доимий жойларига қайтишни бошлагани ҳақида маълум қилганидан сўнг пасайди. Comex биржасида бир унция олтин нархи 1861,5 долларга тенг бўлди.
Одатда инвесторлар олтинга капитални геосиёсий низолардан ҳимоя қилувчи восита деб қарашади.
Мавзуга оид
18:26 / 06.05.2026
Нега марказий банклар рекорд суръатларда олтин сотиб олмоқда?
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
20:56 / 29.04.2026
«Курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз» — Тимур Ишметов
19:54 / 28.04.2026