Ўзбекистон | 22:32 / 16.02.2022
7728
1 дақиқада ўқилади

1-синф ўқувчиларига феврал ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон мактабларида 1-синф ўқувчилари учун феврал ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди. Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, бу аввалроқ қишки таътил узайтирилгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил бу йил одатдагидан икки ҳафта узоқроқ – 24 январгача давом этган эди.

Халқ таълими вазирлиги таътилнинг узайтирилишини мавсумий грипп кескин кўпайишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган.

Аввалроқ кейинги ўқув йилидан бошлаб 1- ва 2-синф ўқувчилари учун она тили ва ўқишдан уйга вазифани баҳолаш бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид