Наманганда ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди
Фуқаро бошқарувидаги Isuzu светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, чорраҳани кесиб ўтаётган Damas машинасини уриб юборди. Оқибатда Damas машинаси йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди.
Наманган вилояти ИИБ aхборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 17 февраль куни соат 02:00 ларда, 4Р112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 6 км чорраҳасида юз берган.
Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган, Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Isuzu русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан Наманган-Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, чорраҳада светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, чорраҳани кесиб ўтаётган, 1990 йилда туғилган, Наманган вилоятида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Damas автомашинасига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада Damas автомашинаси йўлнинг чап томонига чиқиб ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Damas автомашинасида бўлган икки нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи ва бир йўловчи тан жароҳати олган. Isuzu ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур холат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024